ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

O`z DSt 3519:2021. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Ер қопламаси қатламларини ажратиш учун геосинтетик материаллар. Техникавий шартлар (АВ томонидан 18.10.2021 й. 39-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 15.10.2021 й. 05-1324-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 18 октябрда 39-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2021 йил 15 октябрдаги

05-1324-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3519:2021



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

O`z DSt 3519:2021

Ер қопламаси қатламларини ажратиш

учун геосинтетик материаллар.

Техникавий шартлар

        

        

1. ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ

       

Мазкур давлат стандарти автомагистраллар, аэродромлар, умумий фойдаланишдаги йўллар, аҳоли пунктлари, вақтинчалик йўллар ва ер ости йўлларини, шунингдек автотранспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойларини қуриш ва таъмирлашда арматураловчи ва ажратувчи қатлам сифатида ишлатишга мўлжалланган ер қопламаси қатламларини ажратиш ва ортиқча қисмини четлатиш учун геосинтетик материаллар (кейинги ўринларда - материаллар) бўйича техникавий шартларни белгилайди.



2. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

          

ISO 10319:2015 - Геосинтетика - чўзилишга синовлар (расмий манба: ISO 10319:2015 - Geosynthetics - Wide-width tensile test);


ISO/TR 16576:2017 - Ёнғин хавфсизлиги техникаси - Ёнғин хавфсизлиги мақсадлари, хавфсизликни функционал талаблари ва мезонлари (расмий манба: ISO/TR 16576:2017 - Fire safety engineering - Examples of fire safety objectives, functional requirements and safety criteria);


ISO 16890-2:2016 - Умумий шамоллатиш учун ҳаво филтрлари - 2 қисм: Ҳаво оқимига қаршилигини ва нисбий самарадорлигини ўлчаш (расмий манба: ISO 16890-2:2016 - Air filters for general ventilation - Part 2: Measurement of fractional efficiency and air flow resistance);


ISO 16890-3:2016 - Умумий шамоллатиш учун ҳаво филтрлари - 3 қисм: Тутилган синов чангини массасига кўра гравиметрик самарадорлигини ва ҳаво оқимига қаршилигини аниқлаш (расмий манба: ISO 16890-3:2016 - Air filters for general ventilation - Part 3: Determination of the gravimetric efficiency and the air flow resistance versus the mass of test dust captured);


ISO 18639-1:2018 - Махсус қутқарув ишларини бажарувчи ўт ўчирувчилар учун ШХВ тўплами - 1 қисм: Умумий (расмий манба: ISO 18639-1:2018 PPE ensembles for firefighters undertaking specific rescue activities - Part 1: General);


ISO 23932-1:2018 - Ёнғин хавфсизлиги техникаси - Умумий принциплар - 1 қисм: Умумий (расмий манба: ISO 23932-1:2018 Fire safety engineering - General principles - Part 1: General);


ISO 24511:2007 - Ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш бўйича хизматлар билан боғлиқ бўлган фаолият. Оқова сувларни тозалаш бўйича хизматларни баҳолаш бўйича ва тозалаш иншоотларини бошқариш бўйича бошқарув принциплари (расмий манба: ISO 24511:2007 - Activities relating to drinking water and wastewater services - Guidelines for the management of wastewater utilities and for the assessment of wastewater services);


ГОСТ 12.1.004-91* - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 12.1.004-91* - Система стандартов безопасности труда. Пожарная безопасность. Общие требования);


ГОСТ 12.1.007-76 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Зарарли моддалар. Умумий хавфсизлик талаблари ва таснифланиши (расмий манба: ГОСТ 12.1.007-76 - Система стандартов безопасности труда. Вредные вещества. Классификация и общие требования безопасности);


ГОСТ 12.2.003-91 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ишлаб чиқариш ускуналари. Умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.2.003-91 - Система стандартов безопасности труда. Оборудование производственное. Общие требования безопасности);


ГОСТ 12.3.002-2014 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.3.002-2014 - Система стандартов безопасности труда. Процессы производственные. Общие требования безопасности);


ГОСТ 12.3.030-83 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Пластик массаларни қайта ишлаш. Хавфсизлик талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.3.030-83 - Система стандартов безопасности труда. Переработка пластических масс. Требования безопасности);


ГОСТ 12.4.011-89* - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ишлаётганларни ҳимоя қилиш воситалари. Умумий талаблар ва таснифланиши (расмий манба: ГОСТ 12.4.011-89* - Система стандартов безопасности труда. Средства защиты работающих. Общие требования и классификация);


ГОСТ 12.4.021-75* - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Шамоллатиш тизимлари. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 12.4.021-75* - Система стандартов безопасности труда. Системы вентиляционные. Общие требования);


ГОСТ 17.2.3.02-2014 - Саноат чиқиндилари томонидан зарарли моддаларни йўл қўйилган отилмаларини белгилаш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 17.2.3.02-2014 - Правила установления допустимых выбросов вредных веществ промышленными предприятиями);


ГОСТ 17.4.3.05-86* - Табиат муҳофазаси. Тупроқлар. Суғориш ва ўғитлаш учун оқова сувлар ва уларнинг чўкиндиларига талаблар (расмий манба: ГОСТ 17.4.3.05-86* - Охрана природы. Почвы. Требования к сточным водам и их осадкам для орошения и удобрения);


ГОСТ 166-89 - Штангенциркуллар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 166-89 - Штангенциркули. Технические условия);


ГОСТ 427-75 - Ўлчаш металл чизғичлари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 427-75 - Линейки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ 7502-98 - Ўлчаш металл рулеткалари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 7502-98 - Рулетки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ ИСО 9863-1-2014 - Геосинтетик материаллар ва улардан маҳсулотлар. Босимнинг берилган қийматларида қалинлигини аниқлаш усуллари. 1-қисм. Бир қатламли материаллар. (расмий манба: ГОСТ ИСО 9863-1-2014 - Материалы геосинтетические и изделия из них. Метод определения толщины при заданных значениях давления. Часть 1. Однослойные материалы.);


ГОСТ ИСО 9864-2014 - Геосинтетик материаллар ва улардан маҳсулотлар. Юза зичлигини аниқлаш усуллари. (расмий манба: ГОСТ ИСО 9864-2014 - Геосинтетические материалы и связанные с ними изделия. Метод определения поверхностной плотности);


ГОСТ 11358-89 - Бўлиниш қиймати 0,01 ва 0,1 мм бўлган индикаторли қалинлик ўлчагич ва девор ўлчагичлар. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 11358-89 - Толщиномеры и стенкомеры индикаторные с ценой деления 0,01 и 0,1 мм. Технические условия);


ГОСТ 14192-96 - Юклар маркировкаси (расмий манба: ГОСТ 14192-96 - Маркировка грузов);


ГОСТ 16008-94 - Жун туридаги полиамид тола. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 16008-94 - Волокно полиамидное шерстяного типа. Технические условия);


ГОСТ 16337-77 - Юқори босимли полиэтилен. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 16337-77 - Полиэтилен высокого давления. Технические условия);


ГОСТ 16338-85 - Паст босимли полиэтилен. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 16338-85 - Полиэтилен высокого давления. Технические условия);


ГОСТ 24297-2013 - Верификация закупленной продукции. Организация проведения и методы контроля (расмий манба: ГОСТ 24297-2013 - Ҳарид қилинган маҳсулотларни верификацияси. Ташкиллаштириш ва назорат усулларини ўтказиш);


ГОСТ 26996-86 - Полипропилен ва пропилен сополимерлари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 26996-86 - Полипропилен и сополимеры пропилена. Технические условия);


ГОСТ 29104.13-91 - Ткани технические. Метод определения стойкости к агрессивным средам (расмий манба: ГОСТ 29104.13-91 - Ткани технические. Метод определения стойкости к агрессивным средам);


ГОСТ 32491-2013 - Геосинтетик материаллар. Кенг тасмани қўллаш билан чўзилишга синаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 32491-2013 - Материалы геосинтетические. Метод испытания на растяжение с применением широкой ленты);


ГОСТ 32804-2014 - Фундаментлар, таянчлар ва ер қазиш ишлари учун геосинтетик материаллар. Умумий техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 32804-2014 - Материалы геосинтетические для фундаментов, опор и земляных работ. Общие технические требования);


ГОСТ Р 55035-2012 - Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари. Йўл қуриш учун геосинтетик материаллар. Агрессив муҳитларга чидамлилигини аниқлаш усуллари. (расмий манба: ГОСТ Р 55035-2012 - Дороги автомобильные общего пользования. Материалы геосинтетические для дорожного строительства. Метод определения устойчивости к агрессивным средам);


СанҚваМ 0325-2016 - Иш жойларида йўл қўйилган шовқин даражаларини санитария меъёрлари;


СанҚваМ 0326-2016 - Иш жойларида умумий ва маҳаллий титрашни санитария меъёрлари;


СанҚваМ 0324-2016 - Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимини санитар-гигиеник меъёрлари.


Изоҳ. Мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларни Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини жорий йилнинг 1 январь ҳолати бўйича тузилган стандартлар кўрсатгичи бўйича ёки тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжатга ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) бўлса, унда мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) давлат стандартига амал қилиниши лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжат ўзгартириш киритилмасдан бекор қилинган бўлса, унга ҳавола қилинган қоида ушбу ҳаволага тегишли бўлмаган қисмида қўлланилади.


"*" белгиси билан кўрсатилган стандартларнинг амал қилиши матн бўйича ушбу стандартлардан кейин келтирилган халқаро стандартлар кучга кирганидан кейин тўхтатилади.



3. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

           

3.1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар қўлланилади:


максимал юкланиш - синов вақтида олинган чўзишдаги максимал куч;


максимал юкланишда нисбий чўзилиш - максимал юкланиш жараёнида чўзилишнинг фоизда ифодаланган нисбий деформация;


кўндаланг йўналиш - ишлаб чиқаришда ва кейинчалик ўраб жойлашда рулоннинг ҳаракат йўналишига перпендикуляр бўлган материал полотносининг текислигидаги йўналиш;


узунасига йўналиш - ишлаб чиқаришда ва кейинчалик ўраб жойлашда рулоннинг ҳаракат йўналишига параллел бўлган материал полотносининг текислигидаги йўналиш;


чўзилишдаги мустаҳкамлик - синов вақтида кузатиладиган ҳамда намуна узилгунича чўзилгандаги максимал юкланиш;


ўраб жойлаш бирлиги - истеъмолчига жўнатишга тайёр бўлган материалнинг алоҳида ўраб жойланган бирлиги.



4. ТЕХНИКАВИЙ ТАЛАБЛАР

           

4.1. Ер қопламаси қатламларини ажратиш учун мўлжалланган материаллар мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.


4.1.1. Фойдаланиладиган бошланғич хом ашёга кўра материаллар қуйидаги турларга бўлинади:

полипропилен тола асосида;

полиамид тола асосида;

полиэтилен тола асосида (бикомпонент толаларда).


4.1.2. Дағал матони (холстни) ҳосил қилиш усулига кўра материаллар қуйидагилардан ишлаб чиқарилади:

штапель толадан;

полимер эритмасидан.


4.1.3. Толаларнинг бирикиш турига кўра материаллар қуйидагича ишлаб чиқарилади:

кейинчалик термик ишлов бериш орқали игна билан тешилган;

термик бириктирилган.



4.2. Асосий параметрлар ва тавсифлар

        

4.2.1. Материалларнинг асосий параметрлари ва тавсифлари 1-жадвалда кўрсатилган.

        

1-ЖАДВАЛ



Техник тавсифлар

     

Қиймати

         

1. Юза зичлиги, g/kv.m, оралиғида


170 - 220

2. Чўзилишдаги мустаҳкамлиги, kN/m, камида


12

3. Максимал юкламада нисбий чўзилиши, %, кўпи билан


60

4. Узунасига ва кўндаланг йўналишлардаги кучланиш,

kN/m, камида, нисбий чўзилишда, %:


2


4

5


5,5

10


8

5. 2 kN/kv.m юкланишда материал қалинлиги, mm, оралиғида


0,4 - 0,6

6. Агрессив муҳитларда барқарорлик, %, камида


80

7. Рулон кенглиги, m, камида


80

8. Рулон узунлиги, m, камида


100

           

Изоҳ. Истеъмолчининг буюртмаси бўйича мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ бўлиш шарти билан бошқа ўлчамдаги материалларни ишлаб чиқаришга йўл қўйилади.



4.3. Хом ашё, материаллар ва ҳарид

материалларига қўйиладиган талаблар

         

4.3.1. Материал ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тавсифларига мувофиқ бўлиши керак.


4.3.2. Материалларни ишлаб чиқариш учун ГОСТ 24297 бўйича верификациядан ўтган қуйидаги материаллар ишлатилади:

ГОСТ 16337 бўйича юқори босимли полиэтилен;

ГОСТ 16338 бўйича паст босимли полиэтилен;

амалдаги стандартлар бўйича чизиқли полиэтилен;

ГОСТ 26996 бўйича полипропилен;

ГОСТ 16008 бўйича ёки амалдаги бошқа стандартлар бўйича полиамид толалар;

амалдаги стандартлар бўйича тўлдиргичлар.


4.3.3. Тайёр материаллар мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан чет элда ишлаб чиқарилган хом ашё, материаллар ва ҳарид материалларини ишлатишга йўл қўйилади.



4.4. Маркировкалаш

          

4.4.1. Материалнинг ҳар битта қадоқ бирлиги ўрамга ёпиштирилган ёки туширилган этикетка кўринишидаги маркировкага эга бўлиши керак.

Маркировкалашда ўраб жойлаш материалига этикеткаларни ёпиштирмасдан штамп билан бажаришга йўл қўйилади. Бунда, штамп изи аниқ, тушунарли ва ўчиб кетмайдиган бўлиши керак.

Маркировкани такрорланадиган матнли ўрам тасмага туширишга йўл қўйилади.


4.4.2. Этикеткада (штампда) қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ишлаб чиқарувчи номи ёки унинг товар белгиси;

ишлаб чиқарувчи жойлашган жой тўғрисида маълумотлар;

материалнинг номи;

мазкур давлат стандартининг белгиланиши;

тўп номери, тўпда қадоқ бирликларининг сони ва ишлаб чиқарилган санаси;

қадоқ бирлигида материалнинг кенглиги ва узунлиги;

сақлаш ва фойдаланиш шартлари;

сертификатлаштириш тўғрисида маълумотлар;

материалларни экспортга етказиб беришда "Made in Uzbekistan" ёзуви.

материаллар Ўзбекистон Республикаси чегарасида сотилганида "O'zbekistonda ishlab chiqarilgan" ёзуви.


4.4.3. Транспорт маркировкаси ГОСТ 14192 бўйича бажарилади.



4.5. Ўраб жойлаш

          

4.5.1. Материаллар рулонларга ўраб жойланади. Материалларни рулонга ўраш зич ва материалга шикаст етказмайдиган усулда бўлиши керак. Ҳар бир қадоқ бирлиги фақатгина битта материал рулонини ўз ичига олиши лозим.


4.5.2. Қадоқ ўраб жойлаш жараёнида, юк ортиш-тушириш ишларини ўтказишда ва кафолатланган сақлаш муддати давомида, шу билан бирга тўғридан-тўғри қуёш нурларини таъсири шароитларида материалларни бут сақланишини таъминлаши керак.


4.5.3. Материални қурилиш майдонида лойиҳанинг жойлашув ҳолатига кўра ётқизишда унинг сарфини оптималлаштириш учун истеъмолчининг хоҳишига кўра ўрам бирлигидаги материални кенглик ва узунлик бўйича оптималлаштирилган ўлчамлар билан етказиб бериш имконияти кўзда тутилиши тавсия этилади.


4.5.4. Материалда йиртиқлар, тешиклар ва яхлитликнинг бошқа бузилишлари бўлмаслиги керак. Материал, мазкур давлат стандартида транспортда ташиш ва сақлаш бўйича белгиланган қоидаларга риоя этишда, ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолатланган сақлаш муддати давомида, шунингдек қўлда ёки механизацияланган усулда ётқизиш жараёнида ёпишиб қолмаслиги ва бузилиб кетмаслиги керак.



5. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ

ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

          

5.1. Умумий хавфсизлик билан боғлиқ талаблар ГОСТ 12.3.030 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


5.2. Материаллар ГОСТ 12.1.007 бўйича IV дан юқори бўлмаган хавфлилик синфига мувофиқ бўлиши керак. Ушбу материаллар инсон организмига зарарлилик характери ва таъсир қилиш даражаси бўйича хавфли бўлмаган ёки кам зарарли моддалар ҳисобланиб қаттиқ қурилиш чиқиндилари сифатида умумий тартибда утилизация (кўмиш) қилиш имкониятини кўзда тутиши керак.


5.3. Материалларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча ишлар ГОСТ 12.4.021, ISO 16890-2 ва ISO 16890-3 бўйича оқиб келувчи ва сўрувчи вентиляция билан жиҳозланган цехларда ўтказилиши керак.

Ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган жисмоний омиллар, шовқин, титраш ва ишлаб чиқариш хоналарининг ортиқча ҳарорати СанҚваМ 0325 ва СанҚваМ 0326 да белгиланган чегаравий йўл қўйилган концентрациядан ошмаслиги, хоналарнинг микроиқлими СанҚваМ 0324 га мувофиқ бўлиши керак.


5.4. Ишлаб чиқариш жараёни ГОСТ 12.3.002 да белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.


5.5. Ишлаб чиқариш ускуналари ГОСТ 12.2.003 да белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.


5.6. Ёнғин хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004, ISO/TR 16576, ISO 23932-1 да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


5.7. Материалларни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган шахслар ГОСТ 12.4.011 ва ISO 18639-1 бўйича шахсий ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.


5.8. Оқова сувларга бўлган талаблар ГОСТ 17.4.3.05 ва ISO 24511 га мувофиқ бўлиши керак.


5.9. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ талаблар ГОСТ 17.2.3.02 га мувофиқ бўлиши керак.



6. МАТЕРИАЛНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

           

6.1. Материаллар тўпларда қабул қилиниши керак.

Ягона технологик режим бўйича ва битта тўпдаги бошланғич материаллардан ишлаб чиқарилган ҳамда битта маркадаги материалларнинг миқдори тўп деб ҳисобланади.


6.2. Материалларнинг мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқлигини текшириш учун қуйидаги синов турлари ўтказилади:

қабул қилиш-топшириш;

даврий;

намунавий;

сертификатлаштириш.



6.3. Қабул қилиш-топшириш синовлари

         

6.3.1/ Қабул қилиш-топшириш синовларини ўтказиш ҳажми ва кетма-кетлиги 2-жадвалда келтирилган.


6.3.2/ Агар қабул қилиш-топшириш синовлари жараёнида мазкур давлат стандарти талабларининг ақалли биттаси бўйича материалнинг номувофиқлиги аниқланса, унда синов натижалари қониқарсиз ҳисобланади ҳамда материаллар камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.

Нуқсонлар бартараф этилганидан кейин материаллар синовларга такроран тақдим этилади.

Нуқсон хусусиятига кўра, такрорий синовларни номувофиқликнинг бандлари ва қабул қилиш-топшириш синовлари ўтказилмаган бандлар бўйича ўтказишга йўл қўйилади.

        

2-ЖАДВАЛ



Текширув номи

       

Банд рақами

         

Синов турлари

   

Техник

талаблар

     

Назорат

усуллари

    

Қабул

қилиш-

топшириш

     

Даврий

  

Намунавий

    

1

   

2

3

4

   

5

6

  

1. Ташқи кўриниши, қадоқ сифати ва маркировканинг тўғрилиги


4.1, 4.4 ва

4.5 бандлар


7.1

+

+

+

2. Материалнинг юза зичлиги


4.2.1 банд

(1-жадвал,

1-кўр.)


7.2

-

+

+

3. Чўзилишдаги мустахкамлиги


4.2.1 банд

(1-жадвал,

2-кўр.)


7.3

-

+

+

4. Максимал юкланишда нисбий чўзилиши


4.2.1 банд

(1-жадвал,

3-кўр.)


7.4

-

+

+

5. Кўндаланг ва узунасига йўналишлардаги кучланиш


4.2.1 банд

(1-жадвал,

4-кўр.)


7.5

-

+

+

6. 2 kN/kv.m юкланишда материалнинг қалинлиги


4.2.1 банд

(1-жадвал,

5-кўр.)


7.6

+

+

+

7. Агрессив муҳитларга чидамлилиги


4.2.1 банд

(1-жадвал,

6-кўр.)


7.7

-

+

+

8. Рулон кенглиги ва узунлиги


4.2.1 банд

(1-жадвал,

7, 8 кўр.)


7.8

+

+

+

9. Намунанинг текислигига перпендикуляр бўлган текисликда филтрлаш коэффициенти


4.2.1 банд

(1-жадвал,

9-кўр.)

      

7.9

-

+

+

          

Изоҳ:

"+" белгиси - синовлар ўтказилади;

"-" белгиси - синовлар ўтказилмайди.



6.4. Даврий синовлар

          

6.4.1. Материаллар даврий синовлардан ярим йилда камида 1 маротаба ўтказилади.


6.4.2. Даврий синовлар қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтган материалларда ўтказилади.


6.4.3. Даврий синовларни ўтказиш хажми ва кетма-кетлиги 2-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.


6.4.4. Агар синов жараёнида мазкур давлат стандарти талабларининг ақалли биттаси бўйича материалнинг номувофиқлиги аниқланса, унда синов натижалари қониқарсиз ҳисобланади.

Материалларда аниқланган камчиликлар бартараф этилиши мумкин.


6.4.5. Камчиликлар бартараф этилганидан сўнг такрорий синов ўтказилади. Синов натижалари ижобий бўлганда синов баённомаси тузилади.


6.4.6. Такрорий синов натижалари якуний ҳисобланади.



6.5. Намунавий синовлар

         

6.5.1. Намунавий синовлар материалларни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда, ишлаб чиқариш технологияси ёки қўлланилаётган хом ашё ўзгарганида, хом ашё етказиб берувчи ўзгарганида, ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик жиҳозлар алмаштирилганда ёки модернизация қилинганда ўтказилади.


6.5.2. Намунавий синовлар мазкур давлат стандартининг барча талаблари бўйича ўтказилади. Синов натижалари баённома билан расмийлаштирилиши керак.


6.5.3. Намунавий синов натижалари қониқарсиз бўлганда материаллар конструкциясига ёки ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартиришлар киритилмайди.



6.6. Сертификатлаштириш синовлари

          

6.6.1. Сертификатлаштириш синовлари мазкур давлат стандартида белгиланган барча талаблар бўйича ўтказилади.



7. НАЗОРАТ УСУЛЛАРИ

         

7.1. Материалларнинг ташқи кўриниши, қадоқнинг сифати ва маркировканинг белгиланган талабларга мувофиқлиги кўз билан кўриб аниқланади.


7.2. Материалларни юза зичлиги ГОСТ ИСО 9864 бўйича аниқланади.


7.3. Чўзилишдаги мустаҳкамлик ISO 10319 ёки ГОСТ 32491 бўйича аниқланади.


7.4. Максимал юкламадаги нисбий чўзилиш ISO 10319 ёки ГОСТ 32491 бўйича аниқланади.


7.5. Узунасига ва кўндаланг йўналишларда кучни аниқлаш ISO 10319 ёки ГОСТ 32491 бўйича амалга оширилади.


7.6. Юкламада материал қалинлиги ГОСТ ISO 9863.1 ёки ГОСТ 11358 бўйича аниқланади.


7.7. Агрессив муҳитларга чидамлиликни аниқлаш ГОСТ Р 55035 ёки ГОСТ 29104.13 бўйича амалга оширилади.


7.8. Рулон кенглиги ва узунлигини аниқлаш ушбу ўлчовлар учун керакли хатолик чегаралари билан универсал ўлчаш асбоблари (ГОСТ 166, ГОСТ 427, ГОСТ 7502) ёрдамида аниқланади.


7.9. Намуна текислигига перпендикуляр бўлган текисликда филтрлаш коэффициентини аниқлаш ГОСТ 32804 бўйича амалга оширилади.



8. ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА САҚЛАШ

           

8.1. Ўраб жойланган материалларни транспортда ташиш - ташиш вақти 24 h (соат) дан ортиқ бўлишини ва бутун юриш вақти давомида ёмғир ва қор ёғинлари содир бўлишини инобатга олган ҳолда ёпиқ транспорт воситаларида амалга оширилиши керак.


8.2. Қадоқлаш материалларини транспорт воситаларига юклаш ва ташиш ушбу турдаги транспортда амалда бўлган юкларни ташиш қоидаларига ва мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.


8.3. Материалларни завод ўрамида сақлаш керак. Сақлаш шароитлари механик таъсирлар, намлик ва тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимояни таъминлаши лозим.


8.4. Қадоқ бирликларини горизонтал холатда сақлаш керак.

Агар техник ҳужжатларда бошқача ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, материал ўраб жойланган бирликларни кўпи билан 2 m баландликда бир-бирига устма-уст тахлашга йўл қўйилади.


8.5. Ортиш-тушириш ишлари жараёнида ва транспортда ташишда рулонларни ён қирраси билан тик ҳолатда қўйишга йўл қўйилмайди.


8.6. ГОСТ 12.1.004 га мувофиқ ўраб жойланган бирликларни енгил алангаланадиган моддалар, шунингдек иситиш асбоблари ва бошқа ёнғин хавфи бўлган иссиқлик манбаларига бевосита яқин жойда транспортда ташиш ва сақлашга йўл қўйилмайди.



9. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА КАФОЛАТЛАР

        

9.1. Ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқарилаётган материалнинг мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқлигини кафолатлайди.


9.2. Материални кафолатланган сақлаш муддати ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб - 2 йил.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).

         

         









































































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск